
Испания чемпионати 28-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилди.
"Барселона" сафарда "Бетис" билан куч синашиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Месси ҳет-трик қайд этган бўлса, яна бир гол Суарес томонидан киритилди. Майдон эгалари таркибидаги ягона голга Морон муаллифлик қилди.
Бетис – Барселона 1:4
Голлар: 0:1 – 18 Месси, 0:2 – 45 Месси, 0:3 – 63 Суарес, 1:3 – 82 Морон, 1:4 – 85 Месси.
Бетис – Лопес, Бартра, Сидней, Манди, Каналес, Санчес (Эмерсон, 67), Тельо, Ло Чельсо (Лайнес, 68), Хесе, Гуардадо, Вильям Карвалью (Морон, 75).
Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Серджи Роберто, Альба, Бускетс, Артур (Нелсон Семеду, 64), Ракитич (Аленья, 88), Видаль, Месси, Суарес (Коутиньо, 90).
Огоҳлантиришлар: Гуардадо (16), Лангле (52), Нелсон Семеду (67).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар