09:54 / 19.03.2019
3 477

Бэйл, Кросс ва Фабрегас нима учун МЮга ўтмагани сабабини Мойес айтиб берди

Бэйл, Кросс ва Фабрегас нима учун МЮга ўтмагани сабабини Мойес айтиб берди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Девид Мойес жамоага топ-футболчилар олиб келмоқчи бўлганини айтиб берди.
Шотландияликнинг айтишига кўра, клуб Гарет Бэйл, Тони Кроос ва Сеск Фабрегас билан келишиб олишга яқин бўлган экан.

"Мен Кроос билан кўришгандим. У "Реал" эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтишга розилик берганди. Аммо ўша вақтда мен истеъфога чиқдим ва Тони ҳам бошқа вариантни танлади. Трансфер ойнасининг сўнгги кунларида биз Гарет Бэйлни ўз сафимизга қўшиб олишга яқин келгандик. Уни "Реал"дан кетишга кўндиргандик. Ўзини тарозига солмаслиги учун унга катта сумма таклиф қилдик. Аммо кичик деталларда омадсизлик бўлди. Ундан ташқари Сеск Фабрегас билан ҳам келишиб олгандик. Бунда ҳам Бэйлдаги ҳолат такрорланган", - деди Мойес.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бэйл, Кросс ва Фабрегас нима учун МЮга ўтмагани сабабини Мойес айтиб берди