
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Златан Ибрагимович манкунианликларни қай тариқа ривожлантириш мумкинлигини айтди.
"Ҳозир клубда бўлаётган барча ишлар Фергюсон даври билан солиштирилаверилади. Нима бўлса ҳам барча: "Фергюсон даврида ундай бўлмасди, Фергюсон даврида бундай бўлмасди. Фергюсон бу Фергюсон", дейди.
Агарда мен МЮда бош мураббий бўлганимда Фергюсон энди йўқлигини айтардим. Мен шундай ишлаган бўлардим. Мен бу клубга ўзимнинг тарихимни яратиш учун борардимки, барча ўтмишни ёддан чиқариб, ҳозирги ҳаёт билан яшаши учун интилардим. Бу энг аввало мақсад бўлиши ва уни кейинчалик амалда қўллаш йўлларини билиш лозим", - деди Златан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар