date
views 3 672

Боксчиларимиз “Буюк ипак йўли” турнирида иштирок этиш учун Бокуга етиб борди

Боксчиларимиз “Буюк ипак йўли” турнирида иштирок этиш учун Бокуга етиб борди
26 мартдан 2 апрелга қадар Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “А” тоифага кирувчи “Буюк ипак йўли” номли мусобақа бўлиб ўтади. Унда дунёнинг энг етакчи чарм қўлқоп усталари қатори терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади.

Айни пайтда Тўлқин Қиличев бошчилигидаги делегациямиз Боку шаҳрига етиб боришди, деб хабар бермоқда МОҚ.
Терма жамоамиз ушбу мусобақада 13 спортчи билан иштирок этади. Бокудаги турнирда юртимиз шарафини қуйидаги боксчиларимиз ҳимоя қилишади:

-49 кг: Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзааҳмедов
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов, Фозилжон Абдумуродов
-60 кг: Шукур Раҳимов
-64 кг: Алиёр Норалиев
-69 кг: Иқболжон Холдоров
-75 кг: Оқмурод Ғаффоров
-81 кг: Хуршид Абдуллаев, Дилшод Рўзметов
-91 кг: Сардор Ёрмуҳаммедов, Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Обид Тоҳиров
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчиларимиз “Буюк ипак йўли” турнирида иштирок этиш учун Бокуга етиб борди