
Хитойнинг Наннинг шаҳрида China Cup 2019 халқаро турнири якунланди.
Финалда Уругвай миллий жамоаси Таиланд миллий жамоаси билан беллашди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Голлар Весино, Перейра, Стуани ва Гомес ҳисобига ёзилди.
Аввалроқ, 3-ўрин учун ўтган баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси Хитой миллий жамоасини 1:0 ҳисобида енгган эди.
Уругвай турнир ярим финалида айнан Ўзбекистонни доғда қолдирганди (3:0).
Уругвай миллий терма жамоаси ҳужумчиси Стуани 3та гол билан мусобақа тўпурари бўлди.
China Cup 2019
Финал
25 март, Наннинг
Таиланд – Уругвай 0:4
Голлар: Весино (6), Перейра (38), Стуани (58), Гомес (88)
Уругвай Миллий ЖамоасиChina Cup 2019Наннинг ШаҳриФинал БаҳсиЎзбекистон Миллий ЖамоасиГоллар Рақами Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар