
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти Парижнинг «ПСЖ» жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишга жиддий бел боғлаган. Бу ҳақида France Football нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга қараганда, «Қироллик клуб» вакиллари яқин кунлар ичида Мбаппе бўйича жиддий таклифни юборишади ва бу қиймат 280 млн евро, дея баҳоланмоқда.
Айнан уни Мадридга олиб келиш ғояси «Реал» президенти Флорентино Переснинг ўзидан чиққан. Бундан ташқари, Зинедин Зидан ҳам ушбу трансферни асосий мақсад эканлигини таъкидлаган.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар