Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди

  • 26 март 2019, 19:20
  • 599
  • Спорт
  • Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди
    Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашув натижасига кўра Ўзбекистон миллий олимпия жамоаси Тошкентда ўтган Осиё чемпионати U-23 саралашининг «F» гуруҳи мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритиб, келаси йил Таиландда ўтадиган қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритди.

    Любинко Друлович қўл остидаги жамоа «Пахтакор» стадионида Усмон Тошев мураббийлигидаги Тожикистон олимпиячиларига қарши майдонга тушиб, голсиз дурангга рози бўлди. Натижада жамоаларнинг гуруҳдаги учинчи иштирокчи – Ҳиндистон билан ўйинлари натижаси учлик ғолибига аниқлик киритди.

    2-ўрин соҳиби Тожикистон ҳам қитъа чемпионатига чиқиш имконини сақлаб қолди. Саралашнинг 11 та гуруҳида энг яхши кўрсаткичга эга 4 та жамоа ҳам финал босқичида иштирок этади.

    Осиё чемпионати 2020 йил 8-26 январь кунлари Таиланднинг Бангкок ва Патум Тани шаҳарларида бўлиб ўтади. Унда дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоалар Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади.

    Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 - 0:0

    Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (10.Бобир Абдихолиқов, 55), 15.Ойбек Рустамов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.
    Захира: 12.Умиджон Ҳамроев, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Саитов, 6.Нурилло Тўхтасинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброр Исмоилов, 16.Азизбек Амонов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

    Тожикистон: 23.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Давлатмир Табризи, 5.Манучехр Сафаров, 6.Кароматулло Саидов, 7.Муҳаммаджон Раҳимов (15.Шервони Мабатшоев, 90), 9.Шарафжон Солеҳов, 10.Шериддин Бобоев, 13.Алишер Баротов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Далер Ёдгоров.
    Захира: 1.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 16.Фатҳулло Бобоев, 4.Доробжон Эргашев, 8.Саидмухтор Азимов, 11.Амиржон Сафаров, 12.Оятулло Сафаров, 14.Тоҳир Мададустов, 19.Алишер Холмуродов, 20.Ҳусайин Нурматов, 21.Сорбон Авгонов, 22.Отабек Каримов.

    Огоҳлантиришлар: Манучехр Сафаров 5, Ойбек Рустамов 22, Муҳаммаджон Раҳимов 43, Кароматулло Саидов 80, Эҳсони Паншанбе 90.

    » » Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди