Мега трансфер амалга ошади. Мбаппе "Реал"га ўтишга тайёр

  • 27 март 2019, 08:50
  • 941
  • Спорт
  • Мега трансфер амалга ошади. Мбаппе "Реал"га ўтишга тайёр
    ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан билан "Қироллик клуби"га ўтиши борасида мулоқот қилди.
    20 ёшли футболчи Зидан билан суҳбатда ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи билан музокара ўтказиб, уни Мадрид клубига қўйиб юборишни сўрамоқчи эканлиги ҳақида айтди.

    "Реал" ушбу трансферга Хамес Родригес ва Искони ҳам қўшиши мумкин. Олдинроқ, Мбаппега "Реал" президенти Флорентино Переснинг шахсан ўзи қизиқиш билдираётгани, Зидан эса Пересдан ПСЖ ҳужумчисини сотиб олишни сўрагани ва трансфер 280 млн. еврога амалга ошиши мумкинлиги эълон қилинган эди.

    » » Мега трансфер амалга ошади. Мбаппе "Реал"га ўтишга тайёр