10:50 / 27.03.2019
2 270

Мессисиз Аргентина ғалаба қозонди, Бразилия эса Чехияни таслим этди (видео)

Мессисиз Аргентина ғалаба қозонди, Бразилия эса Чехияни таслим этди (видео)
26 март, сешанба куни ФИФА кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди.
Шу куни Лионель Скалони бошқарувидаги Аргентина терма жамоаси сафарда Марокаш билан ўйнади.

Беллашувнинг 83-дақиқасида Анҳел Корреа марокашликлар дарвозасига гол урди ва жамоасига ғалаба келтирди. Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси Венесуэлага қарши кечган ўйинда (1:3) жароҳат олганлиги сабаб мазкур ўйинда майдонга тушмади.

23 март куни бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Панама билан дуранг ўйнаган (1:1) Бразилия терма жамоаси сафарда Чехия термаси билан кураш олиб борди.

Ўйинда мезбон жамоа аъзоси Дэвид Павелканинг 37-дақиқада киритган голига Жанубий Америка вакиллари Роберто Фирмино (49), Габриэль Жезуснинг (83, 90-дақиқалар) голлари билан жавоб қайтарди (3:1).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мессисиз Аргентина ғалаба қозонди, Бразилия эса Чехияни таслим этди (видео)