13:02 / 28.03.2019
5 964

Ғофур Раҳимов ҳақида янгилик

Ғофур Раҳимов ҳақида янгилик
Кеча Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро олимпия қўмитаси(ХОҚ)нинг навбатдаги мажлиси бошланди. Ушбу йиғилиш эртага якунига етади.
Унда бокс спорт турини “Токио-2020” Олимпиада ўйинлари дастурида сақлаб қолиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Бу ҳақда "Ҳордиқ" нашри хабар берди.

Халқаро бокс уюшмаси(AIBA) мақоми масаласи эса 28 март куни кўриб чиқилади. Шу куни махсус комиссия ташкилотда олиб борилган ислоҳотлар ҳақида ҳисоботни тақдим этади.

ХОҚ 2018 йил 30 ноябрь куни бўлажак Олимпиада ўйинларида бокс турнирини ўтказиш режаларини “музлатиб” қўйган эди. Бу Ғофур Раҳимовнинг AIBA президенти этиб сайланишига жавобан қилинганди. Буни ХОҚ Ғ.Раҳимов АҚШ молия вазирлиги санкциялари қўлланиладиган шахслар рўйхатига киритилгани билан изоҳлаган.

Ўтган ҳафта, Ғофур Раҳимов AIBA президентлигидан истеъфога чиққанини маълум қилди.
25 март куни Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев AIBA президентлиги лавозимига номзодини илгари суриши мумкинлигини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ғофур Раҳимов ҳақида янгилик