«Шаржа» клуби Шукуровга ўзига хос усулда соғлик тилади

  • 28 март 2019, 18:05
  • 911
  • Спорт
  • «Шаржа» клуби Шукуровга ўзига хос усулда соғлик тилади
    Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров ҳафта бошида Хитойга қарши ўйинда жароҳат олганидан сўнг уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди.

    «Алҳамдулиллаҳ. Мен учун қайғуриб, қўллаб-қувватлаб турган барчага чексиз раҳмат.
    Бу – футбол, жароҳатлар эса унинг бир қисми. Ҳали оёққа туриб, яна ҳам кучлироқ бўлиб қайтаман.
    Жамоам @SharjahFC эса менинг йўқлигимни билдирмайди ва биз охиригача курашамиз. Инша Аллаҳ», – деб ёзди Шукуров Twitter саҳифасида.

    Отабекнинг клуби «Шаржа» унинг бу твитига жавобан тезроқ соғайиб кетишини тилаб, пост ёзди. «Биз охиригача курашамиз» дейилган постга БАА жамоаси қуйидаги суратни илова қилган.

    Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли хавбек 25 март куни Хитойнинг Наннинг шаҳрида «China Cup» мусобақасининг 3-ўрни учун мезбонларга қарши кечган баҳснинг (1:0) биринчи бўлимида жароҳат олганди. Натижада у шифохонага олиб кетилган, ўнг оёғи болдир суяги пастидан сингани маълум бўлгач, гипс қилинганди. Энди у икки ой майдонга туша олмайди.

    Аввалроқ Отабекнинг жароҳат олишига сабабчи бўлган хитойлик ҳужумчи Веи Шихао уни кўргани Ўзбекистон миллий жамоаси жойлашган меҳмонхонага боргани хабар қилинганди. Маълум бўлишича, Шихаонинг клуби «Гуанчжоу Эвергранд» уни бу ҳаракати учун бир ойга жамоадан четлатиш билан жазолаган. У февраль ойида шу клуб сафига ўтганди.

    » » «Шаржа» клуби Шукуровга ўзига хос усулда соғлик тилади