09:35 / 30.03.2019
2 609

Миржалол Қосимов: "Бугун рақиб қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олишди"

Миржалол Қосимов: "Бугун рақиб қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олишди"
АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 2-тури доирасида “Қизилқум”га қарши кечган учрашувдаги мағлубиятдан (1:3) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсак-да, у қадар ёмон ўйнамадик, деб ўйлайман. Ўйиннинг илк дақиқаларидан гол ўтказиб юборган бўлсак-да, биринчи бўлимда бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Рақиб эса хавфли вазиятларни самарали якунлай олди ва якунда ғалабага эришди.

Ушбу ғалаба билан “Қизилқум” жамоасини табриклайман. Улар бугун 2-рақам остида ўйнаб ҳам, қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олишди", - деди мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Бугун рақиб қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олишди"