17:53 / 30.03.2019
3 237

Конор Макгрегор спортга қайтмоқчими?

Конор Макгрегор спортга қайтмоқчими?
Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор машқларни давом эттирмоқда. Бундан аввал у спортни тарк этганини эълон қилганди. Конор Instagramдаги саҳифасида машқ залида боксга тушаётган расмини жойлаган.

31 ёшли ирланд Конор ушбу сурати остида кубалик боксчи билан машғулотлар олиб бораётганлиги тўғрисида изоҳ қолдирган.
26 март куни Макгрегор MMAни тарк этгани ҳақида Twit қолдирган эди.

Макгрегор ММА йўналишида ўтказилган жангларнинг 21 тасида ғалаба қозиниб 4 маротаба мағлуб бўлган. Ирландиялик спортчи икки вазн тоифасида аралаш жанглар чемпионлигини қўлга киритган.

Конор Макгрегор шунингдек, америкалик енгилмас боксчи Флойд Мэйвейзер билан ҳам бокс қоидалари бўйича жанг олиб борган ва унда техник нокаутга учраган эди. У шунингдек, бир қанча тортишув ва шов-шувларга сабаб бўлган россиялик ММА жангчиси Хабиб Нурмогомедов билан бўлиб ўтган жангда ҳам аламли мағлубиятни қабул қилиб олган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конор Макгрегор спортга қайтмоқчими?