date
views 2 634

Марсело «Реал»ни тарк этиш фикридан қайтдими?

Марсело «Реал»ни тарк этиш фикридан қайтдими?
Зинедин Зиданнинг «Реал» бошқарувига қайтиши ҳимоячи Марселони клубдаги келажаги бўйича қарорини ўзгартиришга ундади деб ёзади Kun.uz нашри.

AS маълумотига кўра, бразилиялик футболчи Мадриддан кетиш фикридан воз кечган. Нашрга ушбу маълумотни Марселога яқин кишилар тасдиқлашган. У собиқ бош мураббий Сантьяго Солари билан яхши чиқишиб кета олмаган ва шу боисдан собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг клуби «Ювентус»га ўтиб кетиш ҳақида ўйлаётганди.

Қайд этилишича, Зидан Марсело билан бафуржа гаплашиб олган ва уни ўз лойиҳасида муҳим фигурант сифатида кўраётганини билдирган.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи 2007 йилдан буён «қаймоқранглилар» таркибида ўйнаб келади. Бу мавсум у барча мусобақалар доирасида 26 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голга узатма берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марсело «Реал»ни тарк этиш фикридан қайтдими?