
Тошкент вақти билан 31 март тонгида профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15 та ғалаба, 9 та нокаут) IBF камарига биринчи рақамли даъвогар бўлиш учун япониялик Кеита Обарага (20 та ғалаба, 1 та дуранг, 3 та мағлубият, 18 та нокаут) қарши рингга кўтарилди.
Филадельфия шаҳридаги 2300 аренасида бўлиб ўтган 12 раундлик жангда Қудратилло ҳакамларнинг бирдек овози (118-110, 117-111, 115-113) эвазига ғалаба қозонди. Натижада ўзбекистонлик боксчи IBF рейтингида биринчи ўринга кўтариладиган бўлди. Энди у чемпион билан жанг қилувчи мажбурий даъвогарга айланди.
Мазкур вазн тоифасида америкалик Эррол Спенс (25-0, 21 KO) чемпион саналади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Let the punch meter get too full... ?#TheNail v Ngumbu pic.twitter.com/MfEgUih983
— Top Rank Boxing (@trboxing) March 30, 2019
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар