date
views 2 913

Бокудаги турнирда 4 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди​

Бокудаги турнирда 4 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди​
Айни кунларда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа давом этмоқда. Бугун турнирнинг чорак финал доирасидан ўрин олган беллашувлар якунланади, дея хабар бермоқда МОҚ.

Кеча рингга чиққан боксчиларимиздан 4 нафари (Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Хуршид Абдуллаев (-81 кг) ва Обиджон Тохиров (+91 кг) ярим финал йўлланмасига эга чиқишди. Бугун бўлиб ўтадиган дастурда чорак финалнинг барча баҳслари якунланади. Ушбу кун доирасида ҳам бир қатор боксчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.

Бугун қуйидаги вакилларимиз чорак финалда жанг қилишади:
Фозилжон Абдураҳимов ва Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг), Шукуржон Раҳимов (-60 кг), Иқболжон Холдоров (-69 кг), Мадияр Сайдраҳимов, Сардор Ёрмуҳаммедов (-91 кг).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокудаги турнирда 4 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди​