13:46 / 31.03.2019
2 864

Боку турнирида боксчиларимизнинг 8 нафари ярим финалга чиқди

Боку турнирида боксчиларимизнинг 8 нафари ярим финалга чиқди
Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтаётган бокс бўйича халқаро мусобақа ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Айни пайтга келиб, мусобақанинг ярим финал босқичига йўл олган барча спортчилар номи маълум. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.

Кеча жанг қилган 6 боксчимиздан 4 нафари ғалаба қозонди ва камида бронза медалини ўзларига нақд қилиб олишди.

-52 кг: Фозилжон Абдумуродов (Ўзбекистон) – Олжас Байниязов (Қозоғистон)
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Абай Куандиков (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов (Ўзбекистон) – Язгелди Гурбанов (Туркманистон)
-69 кг: Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Гиорги Долиашвили (Грузия)
-75 кг: Окмурод Гафаров (Ўзбекистон) – Гулар Сархад (Туркия)
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов (Ўзбекистон) – Ровшан Ягубзаде (Озарбайжон)

Шу тариқа, ярим финалга чиққан боксчиларимизнинг умумий сони 8 тани ташкил қилмоқда: Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг), Шукуржон Раҳимов (-60 кг), Иқболжон Холдоров (-69 кг), Хуршид Абдуллаев (-81 кг), Мадияр Сайдраҳимов, ва Обиджон Тохиров (+91 кг).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боку турнирида боксчиларимизнинг 8 нафари ярим финалга чиқди