date
views 3 551

«Пахтакор» дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди (видео)

«Пахтакор» дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди (видео)
Тошкентда Суперлига 2-туридан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ўйинда ҳисоб учрашувнинг 17-дақиқасида очилди. Марат Бикмаев оширган тўпни Достонбек Хамдамов яқин масофадан дарвозага киритди. Учрашувнинг 35-дақиқасида меҳмонлар орадаги фарқни йўққа чиқарди. Миржаҳон Мираҳмедов гол муаллифи. Шу тарзда биринчи бўлим ўз якунига етди.

Иккинчи бўлим жиддий ҳужумлар билан бошланди. Ҳар икки жамоа гол уриш учун ҳаракат қилишди. Драган Черан ўйиндаги ғалаба тўпини 63-дақиқада киритди. Машарипов ошириб берган тўпни Черан боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
«Бунёдкор» расман мезбон бўлган, лекин «Пахтакор» сталионида ўтказилган ўйинда «Пахтакор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 6 тага етказиб, етакчиликни сақлаб қолди.

Суперлига-2019, 2-тур
«БУНЁДКОР» - «ПАХТАКОР» 1:2

Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (35) – Достон Ҳамдамов (17), Драган Черан (53).
Бунёдкор: Мурод Зуҳуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Сардор Азимов, 78), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Риҳсибоев, 61), Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев (Суҳроб Иззатов, 43).
Пахтакор: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Владимир Козак, Фаррух Сайфиев, Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев, 46), Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Марат Бикмаев (Жавоҳир Сиддиқов, 60).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди (видео)