20:05 / 31.03.2019
2 930

Боку турнирининг финалига 5 нафар боксчимиз йўл олишди

Боку турнирининг финалига 5 нафар боксчимиз йўл олишди
Бироз аввал Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича давом этаётган халқаро мусобақанинг ярим финал беллашувлари якунланди. Дунёнинг 10 дан зиёд мамлакатларидан келган чарм чўлқоп усталари иштирокида кечаётган мусобақада вакилларимиздан 5 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Бугунги баҳслар натижаси билан танишинг:

-49 кг: Жасурбек Латипов – Шалкар Айхинбай (Қозоғистон)
-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Ермек Мадиев (Қозоғистон)
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Олжас Байниязов (Қозоғистон)
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Жавид Чалабиев (Озарбайжон)
-69 кг: Иқболжон Холдоров – Тамерлан Магомедов (Россия)
-81 кг: Хуршид Абдуллаев – Рауф Раҳимов (Озарбайжон)
-91 кг: Мадияр Сайдраҳимов – Юнус Балла (Марокаш)
+91 кг: Обиджон Тохиров – Шигабудин Алиев (Россия)

Ярим финалда имкониятни бой берган боксчиларимиз бронза медалига эга бўлишади. Таъкидлаш жоиз, бугунги баҳсдан аввал Ҳасанбой Дўсматов кичик жароҳат олгани учун мураббийлар унга жанг олиб боришга рухсат беришмади. Эртага бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи беллашувларда юртдошларимизга омад тилаб қоламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боку турнирининг финалига 5 нафар боксчимиз йўл олишди