09:25 / 01.04.2019
2 971

"Реал" аутсайдер “Уэска”ни зўрға мағлуб этди (видео)

"Реал" аутсайдер “Уэска”ни зўрға мағлуб этди (видео)
Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Реал” – “Уэска” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар Эрнандеснинг голидан сўнг олдинга ўтиб олишди. 25-дақиқада Иско жамоасининг чиройли комбинациясини аниқ зарба билан якунлади.

62-дақиқада Дани Себальос Карим Бензема томонидан узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди. 74-дақиқада “Уэска” футболчилари яна гол уришди.

Барчаси дурангга қараб кетаётган пайтда Бензема чиройли зарба билан жамоасига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, “Реал” очколарини 57 тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринда кетмоқда. “Уэска” (22) эса сўнгги поғонада қолди.

Ла Лига, 29-тур
Реал Мадрид – Уэска 3:2 (1:1, 2:1)
Голлар:
0:1 – 3 Эрнандес, 1:1 – 25 Иско, 2:1 – 62 Себальос, 2:2 – 74 Эчейта, 3:2 – 89 Бензема.
Реал Мадрид – Зидан, Одриосола, Рамос, Марсело, Начо, Льоренте (Диас, 79), Иско (Вальверде, 75), Браим Диас (Васкес, 64), Себальос, Бэйл, Бензема.
Уэска – Сантамария, Пулидо, Мантовани, Эчейта, Галан, Гомес, Эррера, Мусто, Ривера (Аньор, 78), Авила (Гальего, 63), Эрнандес (Алекс Гальяр, 82).
Огоҳлантиришлар: Пулидо (48), Мусто (51), Начо (66), Мантовани (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" аутсайдер “Уэска”ни зўрға мағлуб этди (видео)