21:34 / 03.04.2019
3 353

Мўминжонов «Навбаҳор» футболчиларига икки тўп фарқи билан мағлуб бўлиш кўрсатмасини берган

Мўминжонов «Навбаҳор» футболчиларига икки тўп фарқи билан мағлуб бўлиш кўрсатмасини берган
Фото: «Навбаҳор» ФК матбуот хизмати
Хабарингиз бор «Навбаҳор» клуби собиқ бош мураббий Илҳом Мўминжонов келишилган ўйинларни ташкил қилиш ва футболчилардан ҳам шуни талаб қилгани учун беш йилга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилган ва 50 млн сўм миқдорида жаримага тортилган эди. Мураббийнинг қинғирликлари тафсилоти Uff.uz сайтида келтириб ўтилди.

Маълум бўлишича, суриштирувлар бу ишда тотализаторнинг роли каттароқ эканини кўрсатган. Яъни, Мўминжонов иккита гол фарқи билан мағлуб бўлиш юзасидан ўз футболчиларига кўрсатма берган. Буни бир нечта футболчилар тасдиқлашган, дея маълум қилмоқда ПФЛ ходими Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, Мўминжонов февраль ойида «Азиз Турғунбоев иши» бўйича айбдор сифатида топилган ва бир йил муддатга футболга оид фаолиятдан четлатилганди. Яқинда мураббийга нисбатан жазо чоралари яна кучайтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мўминжонов «Навбаҳор» футболчиларига икки тўп фарқи билан мағлуб бўлиш кўрсатмасини берган