09:14 / 04.04.2019
2 879

"Реал" сафарда "Валенсия"га ютқазиб қўйди (видео)

"Реал" сафарда "Валенсия"га ютқазиб қўйди (видео)
Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган "Валенсия" – "Реал" учрашуви ўз якунига етди. “Месталья” стадинида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш мезбонларга насиб этди. 35-дақиқада “Валенсия” футболчилари стандард вазиятдан сўнг юзага келган хавфли ҳужумни гол билан якунлашди.

Жарима майдони чизиғи ёнида тўпни қабул қилиб олган Гонсалу Гедеш кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Ушбу голдан сўнг мадридликлар фаолликни оширишди, бироқ майдон эгаларининг ҳимоясини ёриб ўтиш уларга насиб этмади.

83-дақиқада Эсикел Гарай бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, жамоасининг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Карим Бензема ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, “Валенсия” ушбу ғалабадан сўнг очколарини 46тага етказиб олган ҳолда бешинчи ўринга кўтарилиб олди, “Реал” (57) эса учинчи ўринда бормоқда.

Валенсия – Реал Мадрид 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 35 Гедеш, 2:0 – 83 Гарай, 2:1 – 90+3 Бензема.
Валенсия – Нето, Гайя, Гарай, Диакаби, Гедеш (Черышев, 73), Васс, Солер (Ферран Торрес, 80), Парехо, Кондогбиа, Родриго, Гамейро (Санти Мина, 85).
Реал Мадрид – Навас, Марсело, Рамос, Варан, Одриосола, Кроос (Иско, 64), Каземиро, Асенсио (Бэйл, 64), Модрич, Васкес (Диас, 78), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Васс (5), Одриосола (64), Парехо (65), Марсело (76).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" сафарда "Валенсия"га ютқазиб қўйди (видео)