23:00 / 05.04.2019
2 440

«Реал» Варанни олиб қолиш йўлини топди

«Реал» Варанни олиб қолиш йўлини топди
«Реал Мадрид» мавсум охирида бошқа клубга ўтмоқчи бўлаётган ҳимоячи Рафаэль Варанни сотиш нияти йўқ. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

Мадридликлар 25 ёшли французнинг йиллик маошини солиқ тўловларидан кейин 6 миллион евродан 9 миллионга кўтаришга тайёр. Бу ҳолда Варан «Реал»нинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчиларидан бирига айланади.

Бундан ташқари «Қироллик клуби» 2020 йилгача ҳимоячи билан шартномани узайтириш ниятида. Амалдаги шартнома 2022 йилгача белгиланган. Товон пули эса 500 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ ПСЖ, «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» клублари Варанга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Варанни олиб қолиш йўлини топди