20:31 / 05.04.2019
2 886

«Пахтакор» 95-дақиқада гол уриб, «Насаф» устидан ғалаба қозонди

«Пахтакор» 95-дақиқада гол уриб, «Насаф» устидан ғалаба қозонди
Суперлигада 3-турнинг марказий учрашуви – «Пахтакор»-«Насаф» ўйинида мезбонлар ғалабани илиб кетди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида Жалолиддин Машарипов оширган тўп Жўрабек Манноновнинг қўлига тегиши натижасида белгиланган пенальтидан ҳисоб очилди – Марат Бикмаев «Пахтакор» сафида Суперлигадаги илк голини урди. 2-бўлимнинг 8-дақиқасида Владимир Козакнинг автоголидан кейин ҳисоб тенглашди.

Иккинчи бўлим жамоаларнинг навбатма-навбат ҳужумлари билан ўтди. Ўйин асосий вақти якунланганида ҳам таблода 1:1 ҳисоби порлаб турганди, аммо ҳакам тўхталишлар ўрнини қоплаш учун 6 дақиқа вақт қўшиб берди. Ана шу дақиқаларнинг бешинчисида Егорь Кримец ғалаба голи муаллифи бўлди.

Бу ғалабадан кейин Шота Арвеладзе шогирдлари 3 турда 100 фоизлик натижа кўрсатган ҳолда турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб олди.

Суперлига, 3-тур
ПАХТАКОР – НАСАФ – 2:1 (1:0)
Голлар:
Марат Бикмаев (12, пен.) Егорь Кримец (90+5) – Владимир Козак (53, автогол)

Пахтакор: Санжар Қувватов, Акром Комилов, Владимир Козак, Егор Кримец, Фарух Сайфиев, Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев, 69), Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Сиддиқов (Достон Ҳамдамов, 77), Жасур Яхшибоев (Драган Черан, 58), Марат Бикмаев.
Насаф: Умиджон Эргашев, Умар Эшмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Жўрабек Маннонов (Дилшод Саидов, 76), Сардор Абдураимов, Ислом Рашидхонов (Акмал Мозговой, 57), Хуршид Мухторов, Ислом Кенжабоев (Ойбек Бозоров, 63), Дониёр Нарзуллаев, Бубур Давлатов, Ҳумоюн Муртазоев.
Огоҳлантиришлар: Абдуллаев (14), Яхшибоев (31).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» 95-дақиқада гол уриб, «Насаф» устидан ғалаба қозонди