10:00 / 06.04.2019
2 679

Бугун ОФК президенти сайлови бўлиб ўтади

Бугун ОФК президенти сайлови бўлиб ўтади
Бугун, 6 апрель куни Осиё Футбол Конфедерацияси штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ташкилотнинг 29-Конгресси бўлиб ўтади. Унда кун тартибига қўйиладиган асосий масала 2019-2023 йиллар учун ОФКнинг янги раҳбарини сайлаш бўлади. Сайловда ташкилотга аъзо 47 мамлакат федерацияларнинг вакиллари овоз беришади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти, Марказий Осиё футбол ассоциацияси (МОФА) президенти Умид Аҳмаджонов 5 апрель куни мазкур Конгрессда иштирок этиш учун Куала-Лумпурга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилган.

Айни пайтга келиб, ОФК президентлигига номзодлар орасида фақатгина ташкилотнинг амалдаги раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа номзоди қолган. Даставвал бу лавозимга даъвогарлар сони 3 нафар эди: Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа (Баҳрайн), Сауд Ал-Моҳаннади (Қатар) ҳамда Муҳаммад Ал-Ромаити (БАА).

Март ойида дастлаб Муҳаммад Ал-Ромаити, кейинчалик Сауд Ал-Моҳаннади сайловда иштирок этмаслигини маълум қилиб, ўз номзодини қайтиб олган эди. Шу тариқа номзодлар орасида фақатгина Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа қолган холос.

Маълумот учун, ОФК президенти бир вақтнинг ўзида ФИФА вице-президенти ҳам саналади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциацияси (МОФА) Конгресси бўлиб ўтган, унда ташкилотга аъзо барча мамлакат вакиллари (Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) бўлажак сайловда Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашини маълум қилишганди.

Шунингдек, бугунги Конгрессда ОФК вице-президентлигига, ФИФА консуллигига, ОФК эркаклар ва аёлар ижроқўмига ҳам сайловлар бўлиб ўтиши белгиланган.

Маълумот учун, Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа 2013 йил май ойида ОФК президенти этиб сайланган. Ташкилотнинг амалдаги раҳбари бўлажак сайловда ҳам ўз номзодини қўйиши ҳақида ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган ОФК ижроқўмининг йиғилишда маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун ОФК президенти сайлови бўлиб ўтади