"Пахтакор" нинг иккинчи голи "Насаф" дарвозасига офсайддан урилганмиди? (видео)

"Пахтакор" нинг иккинчи голи "Насаф" дарвозасига офсайддан урилганмиди? (видео)
Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Пахтакор" марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 12-дақиқада Марат Бикмаев пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим аввалида ҳужумга зўр берган қаршиликлар мувозанатни тиклашди. Бу вазиятда Владимир Козак пала-партишлик жараёнида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Баҳс сўнггида эса Егор Кримец гол киритиб "шерлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу вазиятда Егор офсайдда тургандек таассурот уйғотганини қайд этиш жоиз.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар