
Ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказди. Юртдошимиз дастлабки жангини индонезиялик Энтони Хольтга қарши олиб борди.
6 раундга мўлжалланган жангнинг 1 раунди ҳам тугашга улгурмади, яъни рефери ярим дақиқа ичида нокдаунд ҳолатини эълон қилди. 1-раунднинг 19-сонияси ўтиб бораётган пайт Зоиров йўллаган кучли зарбани индонезиялик боксчи ўтказиб юборди ва ерга қулаганича, 10 сония ичида қайтиб ўрнидан кўтарилмади.
Шу тариқа ҳамюртимиз профессионал боксдаги илк жангида дастлабки дақиқадаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар