19:07 / 06.04.2019
2 709

"Бунёдкор" водийда "Навбаҳор" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди

"Бунёдкор" водийда "Навбаҳор" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди
Ўзбекистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви ўз якунига етди. Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган баҳсда тошкентликларнинг қўли баланд келди.

Меҳмонларнинг ажойиб комбинациясидан кейин рақиб ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўйди. Жасур Жалолиддинов осонлик билан дарвозани ишғол қилди. 35-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Хуршид Ғиёсов аниқ амалга оширди.

64-дақиқада наманганликлар пенальти ишлаб олишди. 11 метрлик жарима зарбасини Касян аниқ бажарди. 79-дақиқада "Навбаҳор" футболчилари ҳисобни тенглаштиришди: Аббосжон Ғуломов жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади.

Бироқ орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас пойтахтликлар пенальтиишлаб олишди, уни яна Ғиёсов аниқ бажарди ва дублини нишонлади. 87-дақиқада яна пенальти белгиланди, бу сафар "Бунёдкор" дарвозаси томон, бироқ Касяннинг зарбасини Мурод Зуҳуров қайтаришга эришди.

Шу тариқа, "Бунёдкор" қийин кечган баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритди ва Суперлига ушбу мавсумида очко тўплай олмаган жамоа қолмади.

"Навбаҳор" — "Бунёдкор" 2:3
Голлар: Жасур Жалолиддинов 3, - 0:1. Хуршид Ғиёсов 36 пенальти, - 0:2. Александр Касьян 63 пенальти, - 1:2. Аббос Ғуломов 79, - 2:2. Хуршид Ғиёсов 83 пенальти, - 2:3.
Амалга оширилмаган пенальти: Александр Касьян 88 (дарвозабон).
"Навбаҳор": 23.Дилшод Ҳамроев, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Шаҳзод Шайманов (14.Баҳодир Насимов, 55), 9.Иван Соловёв, 11.Александр Касян, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Ғиёс Комилов, 90.Зафар Тўраев (70.Аббосжон Ғуломов, 37).
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 25.Мирзоҳид Маматхонов, 4.Азиз Ибрагимов, 15.Обид Жўрабоев, 17.Элман Тагаев, 30.Абдужамол Исраилов.

"Бунёдкор": 25.Мурод Зухуров, 3.Ислом Қобилов, 4.Сергей Прохоров, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Жасур Жалолиддинов (34.Суҳроб Иззатов, 56), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (27.Абубакр Муйдинов, 75), 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5,Бобур Фарҳодов, 20.Владислав Нуриев, 23.Санжар Рихсибоев, 48.Валерий Акопов, 49.Фарруҳ Икрамов.
Огоҳлантиришлар: Сергей Прохоров 8, Зафар Тўраев 11, Азимжон Аҳмедов 19, Остон Ўрунов 49, Абдужамол Исроилов 61.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиcсар: Эркин Бахтиёров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" водийда "Навбаҳор" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди