10:19 / 07.04.2019
2 611

"Бавария" ўзида "Боруссия Д"га жавобсиз 5 та гол урди (видео)

"Бавария" ўзида "Боруссия Д"га жавобсиз 5 та гол урди (видео)
Германия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Бавария" – "Боруссия Д" учрашуви ўз якунига етди. “Альянц-Арена”да кечган баҳсда мюнхенликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Танаффусга қадар майдон эгалари рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилишди. 10-дақиқада Матс Хуммулс собиқ жамоаси дарвозасига гол урган бўлса, 17-дақиқада Роберт Левандовски ҳам шу ишни бажарди.

41-дақиқада Хави Мартинес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Серж Гнабри жамоасининг тўртинчи голини урди.

Ўйин якунланиши арафасида мезбонлар бешинчи голни ҳам уришди, Левандовски 89-дақиқада дублини нишонлади.
Шу тариқа, “Бавария” очколарини 64тага етказиб олди ва “Боруссия”ни (63) ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Бундеслига, 28-тур
Бавария – Боруссия Д 5:0 (4:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 10 Хуммельс, 2:0 – 17 Левандовски, 3:0 – 41 Мартинес, 4:0 – 43 Гнабри, 5:0 – 89 Левандовски.
Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Хуммельс, Киммих, Коман (Рибери, 68), Мартинес (Горетцка, 77), Гнабри, Алькантара, Левандовски, Мюллер (Саншеш, 80).
Боруссия Д – Бюрки, Диалло, Пишчек (Вольф, 69), Загаду (Вайгль, 46), Аканджи, Санчо, Дилэйни, Бруун Ларсен, Витцель, Ройс, Дауд (Гетце, 62).
Огоҳлантиришлар: Загаду (40), Дилэйни (70), Левандовски (70).
Эътиборингизга киритилган голларни ҳавола этамиз:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" ўзида "Боруссия Д"га жавобсиз 5 та гол урди (видео)