Абрамов: "Агар фол бўлса, ўйин давомида 6 та пенальти белгилаш ҳам мумкин"

  • 07 апрель 2019, 10:49
  • 377
  • Спорт
  • Абрамов: "Агар фол бўлса, ўйин давомида 6 та пенальти белгилаш ҳам мумкин"
    “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг "қалдиғочлар" устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
    "Бугунги ўйин ишқибозларга жуда ёқадиган тарзда ўтди. Лекин мураббийлар учун юрак ҳовучлаб кўрадиган баҳс бўлди. “Навбаҳор” яна бир бор ўзининг яхши жамоа эканини намойиш эта олди. Ушбу клуб қийин ҳолатдан иккинчи бўлимда осонгина чиқиб кетди. Хатто якунда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Лекин омад бугун бизга кулиб боқди. Пенальтилар ҳақида аниқ гап айта олмайман, сабаби ўйинни майдон четида туриб кузатдим. Лекин агар чиндан фол бўлса, битта ўйин давомида 6 та пенальти белгилаш ҳам мумкин. Жамоамиз ёш, футболчилар битта ўйин зўр ўйнаб, кейингисини у қадар яхши ўтказмаслиги мумкин. Футболчилар тажриба тўплагунига қадар барқарор ўйин намойиш этиш бироз мушкул", - деди мутахассис.

    » » Абрамов: "Агар фол бўлса, ўйин давомида 6 та пенальти белгилаш ҳам мумкин"