13:26 / 07.04.2019
2 746

Боксчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда 5 та медални қўлга киритишди

Боксчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда 5 та медални қўлга киритишди
Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида 2001-2002 йилда туғилган боксчилар ўртасида Халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган мусобақа якунига етди.

Турнирда Россия, Куба, Қозоғистон, Арманистон, Швейцария, Ҳиндистон, Филиппин, Қирғизистон, Грузия, Украина, Беларусь ва Ўзбекистон мамлакатларидан 113 нафар боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Бугун мусобақада финал жанглари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳзод Музаффаров қозоғистонлик Муҳаммадсобир Бозорбойулини мағлуб этди. -64 кг вазнли боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса россиялик Аҳмадшох Маҳмадшоевдан устун келиб, олтин медалга эга чиқди. Кеча ўтказилган жангларда Хуршидбек Расулжонов (-56 кг), Нурислом Исмоилов (-69 кг) ва Суҳробжон Кайимов (-75 кг) бронза медалига сазовор бўлганди.

Мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Қозоғистон терма жамоаси якун ясади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда 5 та медални қўлга киритишди