00:23 / 08.04.2019
2 838

ОЧЛ сўровномасида Икром Алибоевнинг голи иккинчи ўринни эгаллади

ОЧЛ сўровномасида Икром Алибоевнинг голи иккинчи ўринни эгаллади
ОФК сайтида ОЧЛ тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш учун ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.
Ўзига яраша қизиқ кечган сўровномада ҳамюртимиз Икром Алибоевнинг ўтган йил "Локо" таркибида "Ал Ваҳда"га урган голи энг яхши бўлишга даъвогарлик қилди. Кўп сонли мухлислар овоз бериши натижасида Алибоев финалга қадар етиб келди.

Финалда у эронлик Андраник Теймурян билан баҳс олиб борди. 3 кун ичида 165 мингга яқин мухлис ўз овозларини беришди ва якунда Андраник Теймурян 77 фоиз билан биринчи ўринни қўлга киритди. Икром Алибоевнинг қарийб майдон марказидан киритган голи эса ОЧЛ тарихидаги энг чиройли голлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Айтиш мумкинки, Икром Алибоевнинг голи биринчи бўлишга ҳақли эди, бироқ рақиб эронлик бўлганидан кейин ғолиб чиқиш ниҳоятда имконсиз. Чунки Осиёда овоз бериш бўйича эронлик ва вьетнамликларга етадигани йўқ. Ушбу сўровномада Теймурянга 127 минг 451 киши овоз берди. Икромга эса 37 минг 196 мухлис овоз берган.

Икром Алибоев 2018 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турида «Ал Шабоб» дарвозасига майдон марказидан туриб гол урганди. Зарбадан олдин Алибоев бир футболчини чиройли тарзда алдаб ўтишга ҳам улгурганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ сўровномасида Икром Алибоевнинг голи иккинчи ўринни эгаллади