Роналду машғулотларга қайтди ва "Аякс"га қарши ўйинга тайёр

  • 09 апрель 2019, 11:25
  • 429
  • Спорт
  • Роналду машғулотларга қайтди ва "Аякс"га қарши ўйинга тайёр
    "Ювентус" жамоаси ЕЧЛ чорак финалида Голландиянинг "Аякс" клубига қарши куч синашади.
    Туринликлар бугун мазкур қарама-қаршиликнинг дастлабки ўйинига тайёргарлик кўришди. Қувонарлиси, ҳужумчи Криштиану Роналду ўнг сонидан олган жароҳатидан фориғ бўлди ва Дуглас Коста сингари умумий гуруҳ машғулотига қайтди.

    Амстердамдаги ўйинга туша олмайдиган футболчи Эмре Жан саналади. Асли туркиялик ярим ҳимоячи "Милан"га қарши баҳсда оёғини тўпиқ қисмидан шикастланган ва "Аякс"га қарши илк ўйинни ўтказиб юбориши аниқ.

    » » Роналду машғулотларга қайтди ва "Аякс"га қарши ўйинга тайёр