15:20 / 09.04.2019
3 268

Ўзбекистон курсанти бугун Ватанга ММА камарини олиб келади (видео)

Ўзбекистон курсанти бугун Ватанга ММА камарини олиб келади (видео)
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги “Арча-бешик” спорт мажмуасида аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши”IV этно турнири бошланган эди. Мазкур нуфузли турнирда 84 кг вазнлилар ўртасида Ўзбекистон шаънини Қуролли Кучлар академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов ҳамда Абдулазиз Утамуродов ҳимоя қилишган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Абдулазиз Утамуродов қирғизистонлик рақиби Қодир Курстан уғлига қарши ўтказган жангида техник нокаут билан ғалабани қўлга киритган. Бекзод Нурматов эса яна бир Қирғизистон спортчиси Жакип Туганбаев билан кечган оғир баҳснинг иккинчи раундида оғритувчи усулни моҳирлик билан қўллаган ҳолда рақибдан қўли баланд келди. Финалга чиққан икки ҳамюртимиз ўзаро куч синаши керак эди. Аммо, Абдулазиз Утамуродов биринчи жангда оёқ қисмида олинган тан жароҳати ҳамда мураббийларнинг жангни олиб боришига қаршилиги сабаб тўлиқ ғалаба Бекзод Нурматовга берилди.

Бекзод Нурматов профессионал фаолиятидаги навбатдаги мусобақада – аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши” IV этно турнирининг камарини бугун, 8 апрель куни Ўзбекистонга олиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон курсанти бугун Ватанга ММА камарини олиб келади (видео)