
Супероғир вазн тоифаси вакили британиялик Тайсон Фьюри ҳамда германиялик Том Шварц ўртасидаги жанг 15 июнь санасида ўтадиган бўлди. Мазкур тўқнашув АҚШдаги MGM Grand аренасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
30 ёшли Тайсон фаолияти давомида 28 та жанг ўтказиб, уларнинг 27 тасида (19 нокаут билан) ғалаба қозонган. Деонтей Уайлдерга (АҚШ) қарши ўтказган сўнгги жангида эса дуранг натижа қайд этилган.
Ўз навбатида британиялик чарм қўлқоп устасининг рақиби Том Шварц ҳам проф рингда бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. У 24 бора рингга кўтарилиб, 16 марта рақибларини нокаутга учратган ва қолган жангларида очколар бўйича зафар қучган.
Бўлажак жанг, WBO Inter-Continental камари учун кечади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар