"Локомотив" сафарда "Ал Иттиҳод"дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди (видео)

  • 10 апрель 2019, 09:28
  • 563
  • Спорт
  • "Локомотив" сафарда "Ал Иттиҳод"дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди (видео)
    Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" – "Локомотив" учрашуви ўз якунига етди. Жиддада бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди.

    Учрашув тенг курашлар остида бошланди, иккала жамоа ҳам агрессив ҳаракат қилишди. Хавфли вазиятлар яратиш борасида вакилларимиз фаол бўлишди, бироқ якуний зарбаларда аниқлик етишмади.

    26-дақиқада Самирининг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Илёсов қийинчилик билан бартараф этди. Биринчи бўлимда темп жуда суст бўлди ва ҳисоб ҳам шунга яраша очилмади.

    47-дақиқада Олег Зотеев рақиб футболчисини ўз жарима майдончаси ичида тўхтатиб қолди. Натижада белгиланган пенальтини Носир Ал Шамроний муваффақиятли якунлади.

    Орадан икки дақиқа ўтиб, Ислом Тўхтахўжаев қўпол хатога йўл қўйди ва Фаҳад Ал Муваллад дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва имкониятни кўкка совурмади. Голдан сўнг мезбонлар ишонч билан ҳаракатлана бошладилар.

    70-дақиқада майдонга тушганига кўп бўлмаган Жамшид Искендаров ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартирди. 81-дақиқада Фёдоровнинг алмаштириши яна ўз самарасини берди. Филип Райевац ҳисобни тенглаштирди.

    Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Жокич жарима майдони ичида Ромариньонинг оёғига тепиб юборди. Натижада яна пенальти белгиланди, уни Ал Муваллад голга айлантирди

    Гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Ал Ваҳда" сафарда "Ар Райян"ни мағлубиятга учратди.
    Шу тариқа, гуруҳдаги вазият қуйидагича тус олди: 1. "Ал Ваҳда" (6); 2. "Ал Иттиҳод" (6); 3. "Ар Райян" (3); 4. "Локомотив" (3).

    "Ал Иттиҳод" – "Локомотив" 3:2 (0:0, 3:2)
    Голлар:
    1:0 - 48, пенальти Ал Шамроний, 2:0 - 50 Ал Муваллад, 2:1 - 70 Искандеров, 2:2 - 81 Райевац, 3:2 - 90+4, пенальти Ал Муваллад.

    "Ал Иттиҳод": Ассаф Ал Қарни, Абдуллоҳ Ал Амар, Ёсин Барнавий, Зиёд Ал Саҳафий, Метю Юрман, Абдулраҳмон Ал Ғамдий (Фаҳад Ал Муваллад, 33), Секоу Саного, Холид Ал Самири, Носир Ал Шамроний (Ромариньо, 90), Абдулазиз Ал Биший (Карлос Вильянуэва, 77), Иссам Ал Муваллад.

    "Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Игорь Йелич, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Даврон Ҳошимов, 52), Диёр Туропов (Жамшид Искандеров, 69), Йован Жокич, Арсланмурад Аманов, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Тимурхўжа Абдуҳолиқов (Филипп Райевац, 74).
    Захира: Маъмур Икромов, Азиз Амонов, Авазбек Ўлмасалиев, Бобурбек Эргашев.
    Огоҳлантиришлар: Зотеев (47)

    Эътиборингизга Ал Мувалладнинг 50-дақиқадаги голини ҳавола этамиз:

    Эътиборингизга Жамшид Искандаровнинг 70-дақиқадаги ажойиб голини ҳавола этамиз:

    » » "Локомотив" сафарда "Ал Иттиҳод"дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди (видео)