
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Тоттенхэм"дан (1:0) учралган мағлубиятдан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз мисли кўрилмаган ўйин ўтказдик, рақибга деярли имкон қолдирмадик. Бутун ўйинни назорат қилдик.
Ёмон ўйнадик, деган фикрдан йироқман. Аммо, натижа яхши эмас. Ўтган мавсумда бундан ҳам ёмони бўлганди.
Олдимизда жавоб учрашуви турибди. Гарчи, гол уриш қийин бўлсада, биз яна ҳаракат қилиб кўрамиз. 1:0 ҳисоби 0:0 дан яхшироқ, чунки энди нима қилиш кераклигини аниқ биласан", - дейди Гвардиола. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар