Баҳодир Жалолов жангда ғалаба қозонди ва титул камарига эга бўлди (видео)

  • 11 апрель 2019, 09:05
  • 876
  • Спорт
  • Баҳодир Жалолов жангда ғалаба қозонди ва титул камарига эга бўлди (видео)
    Ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Нью-Йорк штатида “NABF Junior Heavyweight Title” титул камари учун кечган баҳсда вакилимиз ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ғалабани тантана қилди.

    Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, америкалик Брендан Барретга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан, аниқроғи, биринчи раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат юртдошимизга сира халал бермади.

    Шу тариқа Жалолов ўзининг олтинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, “NABF Junior Heavyweight Title” титул камарини қўлга киритиш билан бирга супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.

    Энди боксчимиз 16-27 апрель кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун терма жамоа ихтиёрига қўшилади.

    » » Баҳодир Жалолов жангда ғалаба қозонди ва титул камарига эга бўлди (видео)