09:18 / 11.04.2019
2 754

"Ювентус" сафарда "Аякс" билан дуранг ўйнади (видео)

"Ювентус" сафарда "Аякс" билан дуранг ўйнади (видео)
Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал илк баҳсидан ўрин олган "Аякс" – "Ювентус" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Йохан Кройф Арена”да кечган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Урашувнинг дастлабки бўлимида мезбонлар фаолроқ бўлишди, бироқ туринликлар ҳимоясини ёриб ўта олишмади. Меҳмонлар эса танаффус арафасида ҳисобни очишди. Жоау Канселунинг узатмасидан сўнг Криштиану Роналду боши билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимдаги дастлабки ҳужумдаёқ амстердамликлар мувозанатни тиклашди. Канселунинг хатосидан сўнг мезбонлар тезкор ҳужумга ўтиб кетишди ва Нерес ўзининг аниқ зарбаси билан тер Стегенни доғда қолдирди.

Шундан кейин майдон эгаларида яна бир неча қулай имкониятлар бўлди, бироқ ҳимоячилар ва дарвозабоннинг маҳорати туфайли “Юве” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди.
Шу тариқа, ушбу жуфтлик тақдири Туриндаги баҳсда аниқ бўладиган бўлди.

Европа Чемпионлар лигаси, чорак финал
Аякс Голландия – Ювентус Италия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар:
0:1 – 45 Роналду, 1:1 – 46 Нерес.
Аякс – Онана, де Лигт, Тальяфико, Велтман, Блинд, ван де Бек, Зиеш, Тадич, Шене (Эккеленкамп, 75), Нерес, де Йонг.
Ювентус – Шченсни, Ругани, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Бонуччи, Бентанкур, Пьянич, Матюиди (Дибала, 75), Бернардески, Роналду, Манджукич (Дуглас Коста, 60).
Огоҳлантиришлар: Тальяфико (41), де Йонг (55), Шене (71), Пьянич (83).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ювентус" сафарда "Аякс" билан дуранг ўйнади (видео)