
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги «Сони Ҳалл» саройида бўлиб ўтган бокс кечасида супер ўрта вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Хуршидбек Норматов ва Кэлвин Меткалф (АҚШ) ўртасида рейтинг жанги ўтказилди.
6 раундга мўлжалланган ушбу Хуршидбек – Кэлвин баҳсида ҳакамлар қарорига (60:53, 60:53, 60:53) кўра 26 ёшли ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди.
Маълумот учун айтиш жоизки, Хуршидбек проф рингдаги ўзининг саккизинчи жангини ўтказиб, зафар қозонди. Ғалабаларининг учтасида эса рақибларини нокаутга учратган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар