Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан журналистлар олдида ўртоқлашди.
Рўзиқул Бердиев: - "Навбаҳор" жамоаси бугун жуда яхши ҳимояланли. Бизга вазият яратиш учун деярли имконият бермади. Биринчи бўлимда жамоамиз мен кутган ўйинни намойиш эта олишмади. Дастлабки таймни нега бу қадар бўш ўтказганимиз сабабини таҳлил қилиб чиқамиз. Танаффусдан кейин ташаббусга эгалик қилдик. Аммо голли вазиятларни яратишда оқсадик. Ўйлайманки, "Насаф" бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатолмади. "Навбаҳор"нинг ғалабасига асосий сабаб, бу уларнинг ҳимояда мустаҳкам ўйнашганида деб биламан.
- Гап ёшда эмас, бугунги муваффақиятсизликка жамоамиз ўз ўйинини тўлиқ кўрсатолмади. Балки ўйинга жамоани керакли даражада тайёрлай олмагандирмиз. Керакли сўзларни топиб беролмагандирмиз. Ҳа, "Навбаҳор" тажрибали ва яхши легионерларга эга жамоа. Лекин биз ўз ўйинимизни кўрсатганимизда, ҳисоб биз учун яхшироқ бўларди.
- Иккинчи бўлимда футболимизда мазмун пайдо бўлди. "Навбаҳор" эса асосан натижа учун ўйнаб, кўп ҳам ҳужумга ўтмади. Якунда уларнинг бу режаси иш берди.
- Азиз Ғаниевни майдонга туширилиши бизга руҳий тарафлама зарур эди. Унга имконият тақдим этишни бошладик. Азиз умумий гуруҳда шуғулланмоқда, ўринбосарлар сафида ҳам майдонга тушмоқда. Биринчи бўлимда ўйинимизга етакчи йўқлиги кўриниб қолди. Шу туфайли ҳам уни туширишни лозим топдим.
- Ҳумоюн Муртазоев юқори босимда ўйнамоқда. Охирги мавсумни Биринчи лигада ўтказди. "Машъал" ва "Насаф" жамоаларининг мақсадлари ўртасидаги фарқ катта. Шу тарафлама унга босим таъсир қилмоқда, назаримда. Муҳими, тезроқ биринчи голини уриб олиши лозим. Шундан кейин ишлари яхши бўлади. Очилиб кетади.
- "Андижон"га қарши ҳам осон бўлмайди. Чунки "Насаф" жуда ҳам катта кучга эга эмас. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Биз жуда ҳам маҳоратли жамоа ҳисобланмаймиз. Агарда барча ўйинга жиддий ёндошиб, бор кучимиз билан ўйнасак, ўшандагина натижага эришишимиз мумкин. Агарда кучли ва маҳоратли футболчилар бўлса, албатта унда вазифангиз анча енгиллашади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради