10:20 / 13.04.2019
3 222

Бокс. Ўзбекистоннинг Осиё Чемпионатига борадиган таркиби аниқ бўлди (фото)

Бокс. Ўзбекистоннинг Осиё Чемпионатига борадиган таркиби аниқ бўлди (фото)
Кеча, 12 апрель куни «Oriat Finans Bank»нинг анжуманлар залида бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари ва бокс федерацияси раҳбарияти иштирокида ОАВ учун матбуот анжумани ўтказилди.

Таиланд пойтахти Бангкокда 17-27 апрель кунлари бокс бўйича навбатдаги Осиё Чемпионати баҳслари ўтказилди. Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжуманида федерация раҳбари Сакен Пўлатов, миллий жамоа аъзолари ва мураббийлар иштирок этишди.


Осиё Чемпионатида Ўзбекистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

Эркаклар
- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов
- 56 кг: Миразизбек Мирзахалилов
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
- 75 кг: Исроил Мадримов
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов
- 91 кг: Санжар Турсунов
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов.
Аёллар
- 48 кг: Фотима Турсунбоева
- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
- 54 кг: Турсуной Раҳимова
- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева
- 60 кг: Райхона Қодирова
- 64 кг: Мафтуна Мелиева
- 69 кг: Шаҳноза Юнусова
- 75 кг: Мавлуда Мавлонова
- 81 кг: Эъзоза Мелиева.

Ўзбекистонлик боксчилар 1995 йилдан бошлаб қитъа чемпионатида иштирок этиб келишади. Ўзбекистонлик боксчилар бунгача ўтказилган Осиё чемпионатларида 4 марта (1999, 2002, 2007 ва 2017 йиллари) умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган. Рекорд кўрсаткич 2017 йилда қайд этилган бўлиб, вакилларимиз 10 та вазннинг 9 тасида олтин медалга сазовор бўлишган.

Маълумот учун, 1995, 1999 ва 2017 йиллари Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Ўзбекистоннинг Осиё Чемпионатига борадиган таркиби аниқ бўлди (фото)