20:00 / 13.04.2019
3 246

"Динамо" ўзида "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозонди (видео)

"Динамо" ўзида "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозонди (видео)
Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Динамо Самарқанд" – "Сўғдиёна" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга уринишмоқда. Иккинчи декадада самарқандликлар фаоллашишди ва рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазият яратишди.

31-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди: Тошпўлатов дарвозабоннинг хатосидан сўнг тўпни қабул қилиб олди ва товони билан орқамачаси зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Танаффусга қадар икки жамоада яна бир қатор имкониятлар юзага келди, аммо сўнгги зарбаларда аниқ етишмади.

Иккинчи бўлимни мезбонлар жуда фаол бошлашди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 51-дақиқада Миркомил Лоқаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатиб берди, у ерда Қадамбой Нурметов боши билан дарвозани ишғол қилди.

Голдан сўнг ўйин темпи бироз пасайди, бироқ тайм сўнггига келиб майдон эгалари ҳужумкорликни оширишди. Бунинг устига 81-дақиқада Даврон Умиров иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди ва меҳмонларни қийин аҳволга солиб қўйди. Қолган вақтда мезбонлар ортиқча қийинчиликсиз ҳисобни ушлаб қолишди.

Шу тариқа, "Динамо" очколарини 7 тага етказиб олди ва етакчилар қаторига қўшилиб олди. "Сўғдиёна" (3) эса 11-ўринда қолиб кетди.

"Динамо Самарқанд" – "Сўғдиёна" 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 - 51 Нурметов.
"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Аббос Шодмонов, Акмал Холмуродов, Бобур Қосимов, Сардор Эминов (Дамир Темиров, 89), Ихтиёр Тошпўлатов, Шохрух Абдураҳмонов, Амиржон Сафаров (Жасур Азимов, 46), Қадамбой Нурметов.
Захира: Шохрух Эшбўтаев, Аваз Агалиев, Низом Норов, Воҳид Шодиев, Санжар Баратов, Дилмурод Каримов.

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Шаҳбоз Жўрабеков, Кахи Махарадзе, Сирож Мелиев, Жамшид Болтабоев, Мурод Ражабов (Нуриддин Ҳасанов, 55), Даврон Умиров, Достон Тошматов (Дурбек Камолов 10 (Иззат Абдуллаев, 67), Шоҳруз Норхонов.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Элёр Орифов, Шерзод Шакиров, Диан Талхатов, Даниэль Насриддинов, Никола Милинкович.

Огоҳлантиришлар: Ражабов (20), Умиров (75), Жўрабеков (76), Норхонов (84)
Четлатиш: Умиров (79)

Нурметовнинг 51-дақиқадаги голини томоша қилинг:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Динамо" ўзида "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозонди (видео)