10:14 / 14.04.2019
2 481

"Атлетико" Мадридда "Сельта"ни ишончли тарзда мағлуб этди (видео)

"Атлетико" Мадридда "Сельта"ни ишончли тарзда мағлуб этди (видео)
Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Атлетико" – "Сельта" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Ванда Метрополитано"да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида Антуан Гризманн жарима зарабсини аниқ ижро этиб, мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 74-дақиқада Альваро Мората ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари очколарини 65тага етказиб олишди ва турнир жадвалида иккинчи ўринда боришмоқда.

Атлетико – Сельта 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 42 Гризманн, 2:0 – 74 Мората.
Атлетико – Облак, Монтеро, Хуанфран, Филипе Луис (Арьяс, 72), Мойя, Витоло (Мората, 62), Коке, Сауль, Родри Эрнандес, Корреа, Гризманн (Мольехо, 90).
Сельта – Бланко, Оласа, Араухо, Мальо, Кабраль, Будебуз, Йокушлу (Бельтран, 84), Лоботка, Буфаль (Йенсен, 86), Мор (Систо, 65), Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Будебуз (37), Хуанфран (56), Гризманн (68), Оласа (87).

Антуан Гризманнинг жаримадан урган голини томоша қилинг:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Атлетико" Мадридда "Сельта"ни ишончли тарзда мағлуб этди (видео)