
Хабарингиз бор, кеча "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан истеъфога чиқди.
Жиззахликлар клуби раҳбарияти айни пайтда бош мураббийлик лавозими учун бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда.
Championat.asia сайтига маълум бўлишича, клуб бу борада Улуғбек Бақоев номзодига жиддий қизиқиш билдирган. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда. Агар барчаси режа асосида кечадиган бўлса катта эҳтимол билан Бақоев "Сўғдиёна" бош мураббийига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Бақоев ўтган мавсумда "Бухоро" бош мураббийи сифатида ишлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар