23:57 / 14.04.2019
3 146

Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда таянч ярим ҳимоячимиз жуда ёмон ўйнади"

Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда таянч ярим ҳимоячимиз жуда ёмон ўйнади"
"Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Амалдаги чемпионга қарши сафарда ўйнаш осон эмас, лекин шунга қарамай учрашув биз учун яхши бошланганди. Тезкор гол урдик. Бир нечта имкониятлар яратдик. "Локомотив" бир неча йиллардан буён Ўзбекистоннинг энг кучли клуби бўлиб келмоқда. Биринчи тайм охири биз учун жуда ёмон ўтди. Рақиб сафида стандарт вазиятлардан унумли фойдалана оладиган футболчлар кўп эканлигини билардик.

Оз бўлса ҳам Олмалиқдан келган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Кейинги ўйинлардан бундан ҳам яхши ўйнашимиз керак.

Бугун таянч ярим ҳимоячимиз Миролюб Костичнинг ўйини умуман чиққани йўқ. У дастлабки 45 дақиқа ичида умуман рақиб томонига тўп узатгани йўқ. Шу боис танаффусда алмаштирдим. Ўйинга иккинчи рақамли жамоа сифатида майдонга тушгандик. Бу учрашув аввалида бизга асқотди холос", - дейди Миржалол Қосимов.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда таянч ярим ҳимоячимиз жуда ёмон ўйнади"