Андрей Фёдоров: "Тезкор ўтказилган голдан кейин ўзимизни йўқотиб қўймаганимиз яхши бўлди"

  • 14 апрель 2019, 23:40
  • 363
  • Спорт
  • Андрей Фёдоров: "Тезкор ўтказилган голдан кейин ўзимизни йўқотиб қўймаганимиз яхши бўлди"
    "Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Андрей Фёдоров иштирок этди.
    "Бу мавсум АГМК билан иккинчи марта тўқнаш келдик. Рақибнинг барча ўйинларини кўрдик, ўрганиб чиқдик. Тўғри кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Аммо яхшики шогирдларим шошилмасдан ўз ўйинимизни давом эттиришди ва бу самара келтирди.

    Танаффусда ташаббусни бироз рақибга топширдик. Бу ҳафта ўртасида Саудия Арабистонида ва бугун ҳам иссиқда ўйнадик. Шу боис бироз куч сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ғалабали ҳисобни сақлаб қолишга эришдик", - дейди Андрей Фёдоров.

    Манба: championat.asia

    » » Андрей Фёдоров: "Тезкор ўтказилган голдан кейин ўзимизни йўқотиб қўймаганимиз яхши бўлди"