
"Энфилд"да кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Садьо Мане ва Муҳаммад Салоҳлар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа "қизиллар" ҳисобидаги очколар сони 85 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Аристократлар" эса 66 очко билан 4-поғонадан жой олди.
АПЛ, 34-тур
Ливерпуль – Челси 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1-0 - 51 Мане, 2:0 - 53 Салоҳ.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон (Милнер, 77), Кейта (Вейналдум, 66), Мане, Фирмино, Салоҳ (Шакири, 89).
Челси – Аррисабалага, Эмерсон, Давид Луиз, Аспиликуэта, Рюдигер (Кристенсен, 40), Азар, Лофтус-Чик (Баркли, 75), Виллиан, Жоржиньо, Хадсон-Одои (Игуаин, 56), Канте.
Огоҳлантириш: Аспиликуэта (44)
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар