08:55 / 15.04.2019
2 665

Шомуродовнинг голи "Ростов"га "Спартак" устидан ғалаба келтирди (видео)

Шомуродовнинг голи "Ростов"га "Спартак" устидан ғалаба келтирди (видео)
Кеча Россия премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган “Ростов” ҳамда “Спартак” Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган беллашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, ростовликлар сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гарси асосий таркибда майдонга тушмаган бўлсада, 63-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 80-дақиқада гол уриб жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Шомуродов учрашувдан сўнг Матч Премьер'га интервью берди.
“Жарима майдончаси ичида эдим. Тўп менга шундай аниқлик билан оширилдики, фақатгина бош билан гол уриш қолганди. Карпин захирадан тушишимдан олдин жамоага ёрдам беришим кераклигини айтди. Жорий мавсум фаолиятимдаги энг яхшиси? Бундай демаган бўлардим. Мен «Ростов» сафида кам гол урмоқдаман. Ҳужумчи биринчи навбатда кўп гол уриши керак”, – дейди 23 ёшли форвард.
Элдор Шомуродовнинг киритган голи:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг голи "Ростов"га "Спартак" устидан ғалаба келтирди (видео)