
Рио Олимпиадаси чемпиони, айни пайтда профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 11 май куни ўтадиган бокс оқшомида Ғоибназаров америкалик Майкл Фоксга қарши жанг олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик Аризонада ўтиши белгиланган.
Майкл Фокс шу йилнинг 15 февраль куни бошқа бир боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевга қарши рингга кўтарилиб, фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Таъкидлаш жоиз, Фокс 20 жангидан қолган 19 тасида ғалаба қозонган.

Шоҳжаҳон Эргашев ва Майкл Фокс
Фото: SHOWTIME Boxing
“Биз бўлажак баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Ҳали вақт бор, умид қиламанки, навбатдаги ғалабам билан барча бокс мухлисларини хушнуд этаман”, – деди Фазлиддин Ғоибназаров.
Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров шу пайтгача профессионал боксда 7 бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Фазлиддин ҒоибназаровМайкл ФоксШоҳжаҳон ЭргашевОлимпия ЧемпионатиПрофессионал БоксАризонада Жанг Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар